Хабарингиз бор, Ўзбекистонда илк маротаба Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси ташкил қилинмоқда. 
Жорий йилнинг 9-14 июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро олимпиадада дунёнинг 19 та мамлакатидан 120 нафар иқтидорли ёшларнинг (30 та жамоа) иштирок этиши кутилмоқда. 
Бугун 8 июнь куни Таиланд, Вьетнам, Қатар, Беларус жамоалари Тошкент шаҳрига, Россия Федерацияси вакиллари Бухоро вилоятига олимпиадада иштирок этиш учун етиб келишди. 
Тошкент шаҳрида йиғилган барча иштирокчилар эртага Бухоро вилоятига йўл олишади.