Саралаш олимпиадалари натижаларига кўра 8 нафар ўқувчи жорий йилнинг 3-10 июнь кунлари Малайзияда ўтказиладиган 24-Осиё физика олимпиадасида иштирок этади ва ушбу олимпиадада энг юқори натижаларни қайд этган 5 нафар ўқувчилар 21-29 июль кунлари Эрон давлатида ўтказиладиган нуфузли 54-Халқаро физика олимпиадаси Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади.
Жорий йилда 54-Халқаро физика олимпиадасида 80 га яқин давлатлардан 400 га яқин ўқувчилар иштирок этиши режалаштирилган.