Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадасида ўқувчиларимиз 30 та медални қўлга киритди

31 май 2024 йил
image

14-15 ёшли ўқувчилар ўртасида ўтказилган мазкур олимпиада мусобақаси Ўзбекистонда иккинчи марта ўтказилди. Унда 15 ёшгача бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Озарбайжон давлатлари вакиллари (120 нафардан ортиқ) иштирок этди.

Олимпиадада баҳслари ёзма иш шаклида бўлиб ўтди. Иштирокчиларга 2 турдан иборат баҳсларда 4 тадан, жами 8 та масала берилди. Ҳар бир масала 10 балл, умумий 80 балл билан баҳоланди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан, жами 55 нафар, жумладан:

➖ 10 нафар иштирокчи — олтин медал;

➖ 19 нафар иштирокчи — кумуш медал;

➖ 26 нафар иштирокчи — бронза медаллари билан тақдирланди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 13 та кумуш, 15 та бронза, жами 30 медални қўлга киритди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu