Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ўқитишда замонавий тенденциялар

29 май 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ўқитишда замонавий тенденциялар” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси, Савдо саноат палатаси мутасаддилари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда UNICEF, UNESCO, USAID каби қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни вазир Ҳилола Умарова очиб берди ва ўқувчиларни ўзлари қизиққан соҳага йўналтириш, уларни катта ҳаётга тайёрлашнинг аҳамияти ва бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Тадбирда шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бошқармаларидаги Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик хизмат кўрсатиш шўба масъуллари, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги касб-ҳунарга ўқитиш жорий этиладиган мактаб директорлари қатнашди.

Тадбир доирасида Ҳилола Умарова ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ўқитиш йўналишида меҳнат қилаётган тизимдаги бир гуруҳ устозлар ва мутахассисларни тақдирлади. 

Бундан ташқари, тадбир доирасида бу йўналишдаги самарали ҳамкорлик алоқари олиб борилаётган – Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZ “TexVET” лойиҳаси раҳбари Маттиас Клингенбергга "Ташаккурнома" топширилди.

Шунингдек, семинар доирасида мактаб ҳудуди бўйлаб кампус-тур ташкил этилди.

Унда ўқувчиларни касб-ҳунарга ҳамда ўзлари қизиққан соҳаларга йўналтириш бўйича амалга оширилган ишлар тақдимот қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu