Тадбирда Ўзбекистонда мактаб таълимидаги ўқитувчиларни жаҳон талаби даражаси асосидаги ахборот технологияларига ўқитиш бўйича малакасини оширишга грант маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳани 2024-2025 йилларда пилот тарзида амалга оширишда дастлаб 100 та мактабдан 300 нафар раҳбар ва ўқитувчилар танлаб олиб, уларнинг рақамли кўникмаларини, шунингдек, ўқув амалиётида IT воситаларидан фойдаланиб, замонавий таълим бериш бўйича билимларини ошириш мақсад қилинган.
Учрашув давомида икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Маълумот учун: HP Idea — Инновациялар ва рақамли таълим академияси бўлиб, мактаб ўқитувчиларини рақамли кўникмаларини ва инновацион фикрлаш қобилиятини оширишга қаратилган малака ошириш дастурларини амалга оширади.
Ҳозирга қадар HP Idea томонидан дунёнинг 23 та давлатида 4500 дан ортиқ мактаб ўқитувчиларни ахборот технологиялари соҳасида билим-кўникмаларини оширган.