Юртимизда PISA 2025 тадқиқотларига доир тажриба-синов жараёнларига старт берилди

3 май 2024 йил
image

Хабар қилинганидек, бугундан мамлакатимиздаги танлаб олинган 83 та умумтаълим мактабида халқаро PISA 2025 тадқиқотларига доир тажриба-синов жараёнлари бошланди.

Халқаро PISA тадқиқотлари 15 ёшли ўсмирларнинг саводхонлиги, креатив ва мантиқий фикрлаш қобилияти, мактабда олган билимларини реал ҳаётий вазиятларда қўллай олиши, бир сўз билан айтганда мустақил ҳаётга тайёргарлигини баҳоловчи жараён ҳисобланади.

Тажриба-синов жараёнлари жорий йилнинг 18 май кунига қадар давом этади.

Маълумот учун: PISA 2025 тадқиқотида дунё бўйлаб 91 та мамлакат иштирок этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu