Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия фанидан якуний давлат аттестациясига старт берилди.
Мазкур жараёнда қизлар енгил атлетика, гимнастика, баскетбол, ўғил болалар эса енгил атлетика, футбол: футбол тўпини «аут» дан ўйинга киритиш бўйича синовдан ўтказилди.
Умумтаълим мактабларида ушбу жараённи уюшқоқлик билан юқори савияда ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Унда 9-синф ўғил-қизлари фаол иштирок этди.
Маълумот учун: Жисмоний тарбия фанидан якуний аттестацияси топшириқлари таълимий стандартлар асосида тузилган бўлиб, Республика Таълим Марказининг илмий кенгаши томонидан тасдиқланган. 1 та билетда 3 та амалий топшириқ бўлиб, баҳолаш мезонида нафақат синф кесимидаги нормативлар, балки бажариш техникаси ҳам инобатга олинган.