Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасида юзага келадиган жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш учун доимий асосда фаолият кўрсатувчи республика меҳнат арбитражи ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 570-580-моддаларида меҳнат арбитражларини фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг жамоавий меҳнат низоларини ҳал қилишга оид ҳуқуқлари баён қилинган.
Жамоавий меҳнат низоси - ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини (шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш, жамоа келишувларини, жамоа шартномасини, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш ва ўзгартириш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар ҳисобланади.
Меҳнат арбитражи яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи органдир.
меҳнат арбитри (бундан буён матнда арбитр деб юритилади) - жамоавий меҳнат низосини ҳал этишни (тартибга солишни) амалга оширувчи шахс.
Тармоқ Меҳнат арбитражи таркибида 5 нафар арбитрлар фаолият олиб боради ва бундан буён Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқармаси юрисконсулти Хамдамова Садоқат Холмуродовна ушбу Меҳнат арбитражига раислик қилади.