"Инглиз тилида сўзлашувчи миллат" (ESN) дастурининг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди

22 апрель 2024 йил
image

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этди ва инглиз тили устозлари учун ESN дастурининг аҳамияти, ўқитувчиларни касбий ривожлантириш йўлида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Шундан сўнг АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник вазирлик билан самарали ҳамкорлик алоқалари олиб бораётганини таъкидлади ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида фикр билдирди.

Маълумот ўрнида: ушбу дастур АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ва 2019 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда.

ESN дастури асосида бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 18 000 нафар инглиз тили ўқитувчилари малака оширишди ва уларнинг 452 нафари ТEСОЛ сертификатларини қўлга киритди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu