Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда ёшлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, вазир ҳар бир ёшнинг муаммоларини индивидуал тинглаб, бу бўйича масъулларга топшириқ берди.
Очиқ мулоқот давомида хусусан, бизнес ва ахборот технологиялари соҳаларини чуқурроқ ўрганиш, тикув цехи очишга кўмаклашиш ва ўз лойиҳаларини амалиётга жорий этишда ёрдам бериш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Маълумот ўрнида, ўтган йили Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва вазир ўринбосарларига 190 нафар ёшлар бириктирилган эди.
Йил давомида вазирлик томонидан ёшларнинг касб ўрганиши, ишга жойлашишлари ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун амалий ишлар олиб борилди.