Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Темур Комилов ишчи гуруҳ билан Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги 2-умумтаълим мактабида бўлди.
Мактабдаги учрашув давомида вазир ўринбосари мазкур таълим муассасаси фаолияти ҳамда унда йўлга қўйилган таълим-тарбия жараёнлари билан танишиб, танаффус давомида ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, мактабда касб-ҳунарга ўқитиш жараёнларини янада яхшилаш борасида ўз тавсияларини берди.