Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармони қабул қилинди.
Унга кўра:
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади;
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида жамоатчилик асосида тизим мактаб ўқитувчиларидан иборат СТEМ фанлари бўйича Фан кенгашлари ҳамда шу мактаблар битирувчиларидан иборат Битирувчилар кенгаши, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида "Ёш академиклар" клублари ташкил этилади;
Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;
мазкур мактабларда математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (сcиенcэ), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади (белгиланган маълум шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда);
ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи "Ихтирочиликка қадам" танлови ўтказилади.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб:
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида "Янги Ўзбекистон" университети билан ўзаро интеграциялашган ўқувчиларни муҳандислик асосларига ўргатиш бўйича таълим дастурлари жорий қилинади.
Фармоннинг тўлиқ матни