БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ БИТИРУВЧИЛАРИ МАКТАБЛАРГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

17 февраль 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида олий маълумотли ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида урғу берилди.

Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида жорий йилнинг 6 ва 17 февраль кунлари 2020/2021 ўқув йили битирувчилари учун «Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси» мавзусида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида Халқ таълими вазирлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси масъул ходимлари иш берувчининг вакили сифатида иштирок этди.

Мазкур ярмаркада Академиянинг миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, психология йўналишлари битирувчиларига умумтаълим мактабларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида вазирликнинг ish.uzedu.uz сайти орқали танишишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Битирувчилар ish.uzedu.uz сайти орқали мутахассислигига мос келувчи бўш иш ўринлари танланиб, шу куннинг ўзида уларни ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномалар имзоланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu