Касбий ривожланишнинг янгича ёндашуви тажриба-синовдан ўтказилмоқда

11 март 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Япониянинг JICA ташкилоти билан умумтаълим фанлари ўқитувчилари учун "Ustoz upgrade" лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг мақсади устозлар томонидан мактабларда касбий ривожланишни мақсад қилган микрожамиятлар ташкил этиш, ўзаро дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш (Lesson study) орқали янги билим ҳамда кўникмаларни эгаллашдан иборат.

Тренингларда пойтахтимиз ҳамда Тошкент вилоятида фаолият юритаётган 45 нафар устозлар иштирок этмоқда.

Машғулотлар давомида тренинг қатнашчилари учун:

➖ касбий ривожланиш учун ички мотивациянинг роли,

➖ дарс босқичларини Blum таксономияси асосида режалаштириш,

➖ дарсни кузатиш ва кузатилган дарс борасида фикр алмашиш маданияти каби мавзуларда сўз бормоқда.

Бугунги тренинглардан сўнг 3 ҳафталик онлайн марофонга старт берилади. Марафон давомида иштирокчи устозлар фаолияти доирасида тадқиқот ўтказилиши режалаштирилган.

Унда устозларнинг лойиҳада ўрганган кўникмаларини амалга оширишда қандай қийинчиликларга учраётганлиги ва ютуқлари таҳлил қилинади.

Тренинг жараёнлари Тошкент шаҳридаги Oxus университетида бўлиб ўтмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu