Унга кўра, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизлар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги:
➖Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси Зеваржон Норбаева — ИИ даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан;
➖Андижон вилояти, Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хусниобод Сохибова ҳамда
➖«Ғунча» журнали бош муҳаррири Дилфуза Шамаликова — «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.