Мактабгача ва мактаб таълими вазири Жалолиддин Мангуберди ҳарбий академик-лицейига ташриф буюрди

26 февраль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бугун Урганч шаҳрида жойлашган Жалолиддин Мангуберди ҳарбий академик-лицейига ташриф буюрди. 

Ташриф давомида янги бинонинг қулай шарт-шароитлари билан танишилди. 

Шу билан бирга, вазир томонидан бир қатор таклифлар ҳам билдирилди. Хусусан:

➖ ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида катта қамровли мактаблар учун шундай ҳарбий синфларни яратиш, 
➖мазкур таълим муассасаларига малакали мутахассисларни жалб қилиш каби таклифлар шулар жумласидандир. 

Маълумот учун: бугунги кунда Жалолиддин Мангуберди ҳарбий академик-лицейида 150 нафар ўқувчи таълим олишмоқда.

Ушбу лицейда таълим берувчи педагоглар учун алоҳида оилавий ётоқхона ҳам ташкил этилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu