Тадбирда иштирок этган вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев юртимизда сўнгги йилларда педагогларнинг нуфузини ошириш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг тизимда фаолият юритаётган 8 нафар устоз-педагогларга I ва II даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Тадбирда сўз олган меҳнат фахрийлари ҳам соҳадаги ижобий ўзгаришларни алоҳида эътироф этиб, кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдирди.