Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ҳамкорлигида касбий ривожланиш курсларига старт берилди.
Тренингларда республикамиз бўйлаб 66 нафар инглиз тили ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Касбий ривожланиш машғулотлари давомида:
- баҳолаш ва мониторинг қилиш,
- ўқиш жараёнини режалаштириш,
- ўқувчига йўналтирилган таълим,
- синфни бошқариш каби мавзуларда сўз бормоқда.
Бундан кўзланган мақсад юртимизда фаолият олиб бораётган инглиз тили ўқитувчиларининг салоҳиятини ошириш ва уларда замонавий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Касбий ривожланиш семинарлари жорий йилнинг 17-мартига қадар давом этади.