Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида “Мактаб – ота-она – маҳалла” узвий ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича  Республикамиз бўйлаб қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар Ишчи гуруҳ томонидан мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда.  Ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини беришни бошлади. 
Шу боис, мактабларда янгича ёндашув билан фаолият олиб бораётган фидокор ва жонкуяр устозларнинг хизматлари муносиб рағбатлантирилмоқда.