Вазир табриги

14 февраль 2024 йил
image

Бугун Ўрта аср шарқ тарихи, маданияти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган шоир, тарихнавис ва йирик давлат арбоби — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Бобур ўзининг беқиёс ақл-заковати билан тарихда муносиб из қолдирди, Ҳиндистонда буюк Бобурийлар сулоласига асос солди, ўз даврининг илм-фан ҳамда маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшди.

Унинг ўзбек тилида ёзилган "Бобурнома" асари ўша даврга оид бебаҳо тарихий манба ҳисобланади. Унда Бобур яшаган давр, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ҳамда воқеалар гўзал бадиий тасвир ва маҳорат билан акс эттирилган.

Бобур Мирзонинг бошқа ўнлаб асарлари, ғазал ва рубоийлари ўзбек шеърияти тарихида катта ўрин тутувчи улкан хазина ҳисобланади.

Бобур — шахс ва ижодкор сифатида бугунги авлод учун ўлмас намунадир.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu