Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга кўра:
2023-2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар;
2024-2025 ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади;
Педагоглар мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун 2024 йил 1 мартдан бошлаб давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Юқорида келтириб ўтилган Регламентга кўра:
педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади;
касбий сертификат олганидан сўнг педагоглар педагогик фаолиятида беш ва ундан кўп йил давомида узилишлар бўлган фаолиятини қайта бошлаган вақтдан бошлаб бир йил давомида касбий сертификатга эга бўлиши лозим;
касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март – май ойларида тест шаклида ўтказилади;
назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва электрон шаклдаги сертификат унинг шахсий кабинетига юборилади.
Қарорнинг тўлиқ матни