Мактабгача ва мактаб таълими вазири Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда инсон капиталини ривожлантириш бўйича минтақавий директори бошчилигидаги делегация билан учрашди

13 февраль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда инсон капиталини ривожлантириш бўйича минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар:

“Таълим сифатини оширишга қаратилган миллий баҳолаш тизимини яратиш, соҳа мутахассислари малакаси ва тажрибасини ошириш” ҳамда
“Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Тадбир якунида Вазирлик ва Жаҳон Банки келгусида самарали ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш ҳамда уларни ривожлантириш истагида эканлигини билдирди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu