Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди

9 февраль 2024 йил
image

Бугун 9 февраль куни пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида сўз мулкининг султони, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз илм-фан ва санъат намоёндалари, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жамоаси ҳам мутасадди ташкилотлар билан бир қаторда ушбу тантанали тадбирда қатнашиб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйди ҳамда ҳурмат бажо келтирди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu