Сайт тест режимида ишламоқда

2023-2024 ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар белгиланди

5 февраль 2024 йил
image

Турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган фуқароларнинг экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказилишидан хабарингиз бор.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарорига мувофиқ, экстернат тартибида имтиҳон олиш учун аризалар қабул қилиш давлат хизмати шаклида амалга оширииб, аризалар ҳар йили 1 мартдан 1 майга қадар (шу куни ҳам) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Энг муҳими, мазкур давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Бу муҳим! фуқаролар айнан таълим олган мактаб жойлашган ҳудудга эмас, ҳозирда доимий (ёки вақтинчалик) яшаётган ҳудуддаги экстернат мактабга онлайн ариза юборишлари ҳам мумкин. Бунинг учун мактаб ёки ҳудудий бўлимларга бориш шарт эмас.

Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu