"Устоз-2021" танлови ғолиблари иштирок этган "ИНТCЕСС-24" 11-Халқаро илмий конференсияси ўз якунига етди.
Унда Ўзбекистон, Туркия, АҚШ, Индонезия, Эрон, Покистон, Россия, Қозоғистон, Кипр, Ҳиндистон, Ливия, Финландия каби 20 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашишди.
Мазкур илмий анжуман доирасида устозлар учун Босфор кўрфази ва Мармар денгизи бўйлаб кема саёҳати ҳам ташкил этилди.
Ушбу саёҳат давомида анжуман иштирокчилари ташкилотчилар ҳамда хорижлик ҳамкасблар билан 3 кунлик илмий конференсия жараёнларини муҳокама қилиб, истиқболдаги ҳамкорлик масалалари ҳақида сўз юритишди.