Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси асосида Педагогика марказлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини оширишни ташкил этиш” мавзусида вебинар ўтказилди. Унда Қашқадарё вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 28 август куни мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ўтказилган вебинарда қатнашчилар Бирлашган Араб Амирликларидаги таълим жараёнлари билан яқиндан танишди.
Тажрибали мутахассисларнинг чиқишлари, тақдимотлар қатнашчиларда яхши таассурот қолдирди. Вебинар қизғин савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлди.