Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Корея Таълим маркази билан ҳамкорликда илк бора Корейс тили олимпиадаси бўлиб ўтди.
Унда бутун Республикамиздан келган ўқувчилар ўз билимларини синаб кўришди.
Якуний натижаларга кўра:
Робия Ойбекова - Андижон вилояти, Шаҳриҳон тумани, 1-сонли мактаб ўқувчиси - 1-ўринни,
Аҳмадулло Субҳанов - Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри 42-сонли мактаб ўқувчиси - 2-ўринни,
Ким Артур - Тошкент шаҳар Миробод тумани МАТЕС нодавлат таълим муассасаси ўқувчиси - 3-ўринни эгаллашди.
Шунингдек:
Олимпиада ғолиблари қуйидагича бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди:
1-ўрин: 6 000 000 сўм;
2-ўрин: 4 500 000 сўм;
3-ўрин: 3 500 000 сўм;
4-10-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга эса 1 000 000 сўм.
Шунингдек, 1-5-ўрин соҳиблари Кореяга таълим саёҳатига юборилиши режалаштирилмоқда.
Бунда барча мукофот ва таълим саёҳати харажатлари Корея таълим маркази томонидан қопланади.