Республикамиз бўйлаб таълим муассасаларида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва 14- январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган.
Унда болажонлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилмоқда, турли танлов ва беллашувлар ҳам бўлиб ўтмоқда.