“Меҳрли мактаб”нинг ҳудудий филиалларига малакали педагоглар ишга таклиф этилади

15 январь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасининг Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ташкил этиладиган филиалларига малакали педагоглар ишга таклиф қилинади.

Бунда вилоятлардаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг гематология ва онкология бўлимларида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш учун қуйидаги мутахассислик йўналишлари талаб этилади:

Умумий ўрта таълимни ташкил этиш учун педагог ходим (она тили ва адабиёт, математика ҳамда бошланғич таълим ўқитувчилари);

Психолог;

Тарбиячи;

Тарбиячи ёрдамчиси.

Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

педагог ходим лавозимига:

олий (педагогик) маълумотли, дарс бераётган фани бўйича камида иккинчи тоифали, 3 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган, рус ва ўзбек тилларини биладиган педагоглар;

психолог лавозимига:

олий маълумотли, болалар билан ишлаш кўникмасига эга, камида 3 йил психолог фаолияти билан шуғулланган, рус ва ўзбек тилларини биладиган мутахассислар;

тарбиячи лавозимига:

мактабгача таълим йўналиши бўйича олий педагогик маълумотли, камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган мутахассислар;

тарбиячи ёрдамчиси лавозимига:

ўрта маълумот ва мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ишлари хусусиятлари бўйича махсус тайёргарликка эга, камида 3 йиллик стажга эга ходимлар.

Танловда иштирок этиш истагидаги номзодлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг меҳрли.мактаб@xtv.uz электрон почта манзилига 2024 йилнинг 15 февралига қадар (шу кун ҳам) қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим:

маълумотнома-объективка (телефон рақам);

паспорт (ИД-карта);

олий ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом нусхалари.

Юқоридаги малака талабларига мос келган номзодлар орасидан муносиблари суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

Маълумот учун: белгиланган қонунчилик талабларига кўра, “Меҳрли мактаб” педагог ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун 100 фоизлик устама берилади ва қўшимча моддий рағбатлантирилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu