Ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Рақамли авлод" оромгоҳининг қишки мавсуми ўз ниҳоясига етди.
Ёпилиш маросимида оромгоҳ доирасида ўтказилган мусобақалар ғолиблари ҳамда иштирокчилар сертификат ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Маълумот ўрнида: мазкур оромгоҳда 5000 нафардан ортиқ ёшлар онлайн, 100 нафар ИТ соҳасига қизиқувчи ёшлар эса оффлайн форматда иштирок этишди.