Янги йил энг узоқ кутилган ва севимли байрамдир. Мазкур байрамни болажонлар катта қувонч билан қарши олишади. Бу албатта, янги йил арчаси, қорбобо, турли совғалар ҳамда кўтаринки кайфият остидаги ўйин-кулгилар билан боғлиқ.
Яқинлашиб келаётган мазкур байрам муносабати билан Меҳрли мактаб ва Меҳрли мактабнинг вилоят филиаллари номидан барча болажонлар ва уларнинг ота оналарини муборакбод этамиз.