Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Янги йил шодиёнаси муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимларининг фарзандлари учун турли томоша кўринишлари ҳамда концерт дастури ташкил этилди.
Шунингдек, болажонлар иштирокида киберспорт, робототехника, кулолчилик, тасвирий санъат йўналишларида маҳорат машғулотлари ўтказилди.