Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ҳудудий матбуот котиблари учун “2024 йил учун тизимда ягона ПР-стратегиясини белгилаш ва амалга ошириш механизмлари” мавзусида онлайн тренинглар ташкил этилди.
Ўқув машғулотларида Вазирлик Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котибларига маҳорат дарслари ўтказилди.
Семинар давомида масъулларга керакли тавсиялар берилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди
Шунингдек, янги йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ҳақида ҳам сўз юритилди. Бунда ҳар бир ҳудуднинг матбуот котиби ўз режа ва таклифларини билдирди.
Бунда ОАВ вакиллари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, тизимдаги янгиликларни тезкор ёритиб бориш зарурлиги таъкидланди. Тренинг давомида, шунингдек мактаблар фаолияти очиқлигини таъминлаш ҳамда таълим муассасаси фаолиятига доир хабарларни тезкорлик билан ёритиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.