Ҳудудий матбуот котиблари учун “Матбуот котибларини ўз ҳудудларидаги ижобий ўзгаришларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда сифатли тарғиб қилиш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ҳудудий матбуот котиблари учун “Матбуот котибларини ўз ҳудудларидаги ижобий ўзгаришларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда сифатли тарғиб қилиш” мавзусида онлайн тренинглар ташкил этилди.
Ўқув машғулотлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан ташкил этилиб, унда Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиблари қатнашишди.
Мазкур тренинглар давомида вазирлик тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, янгиликларни ёритишда тезкорлик тамойилларига амал қилиш ва истиқболдаги режалар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, таълим тизимида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш ҳамда ОАВ нинг ташкилот имижини яхшилашдаги ўрни алоҳида таъкидланди.
Тренинг сўнггида матбуот котиблари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.