Жорий йилнинг 25 октябрида Вазирлар Маҳкамасининг 561-сон қарори билан Миллий “яшил” иқтисодиёт таксономия тасдиқланган бўлиб, таълим муассасаларида, жумладан нодавлат таълим ташкилотлари ҳам ўз фаолиятини Миллий “яшил” иқтисодиёт таксономияси мувофиқлик мезонлари бўйича олиб боришлари тавсия этилади.
Хўш, “Яшил иқтисодиёт” таксономияси ўзи нима?
1) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан давлат молиявий кўмагидан (субсидиялар, грантлар, кредит линиялари, кафолатлар ва бошқалардан) фойдаланган барча тадбиркорлик субектлари, шу жумладан, хусусий ва давлат иштирокидаги хўжалик бирлашмаларининг инвестициявий харажатлари Миллий “яшил” иқтисодиёт таксономияси асосида таснифланиши ҳамда улар томонидан масъул республика ижро этувчи ҳокимият органига маълумотлар тақдим этиш тартиби жорий этилиши белгиланди.
2) “Яшил” лойиҳалар таксономияси – барқарор ривожланишга кўмаклашадиган ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни оширишга, атроф муҳитга салбий таъсир даражасини пасайтиришга ва энергия тежамкорлигини оширишга йўналтирилган иқтисодий фаолият турлари, лойиҳалар ва активларни таснифлаш тизими.
3) Ҳужжатга кўра Миллий “яшил” иқтисодиёт таксономияси қуйидаги етти тоифадан иборат:
1. Сув ва хомашёлардан фойдаланиш самарадорлиги;
2. Ҳаво ва тупроқ сифатини яхшилаш;
3. Барқарор қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, экотуризм;
4. Яшил транспорт;
5. Энергия самарадорликни ошириш;
6. Қайта тикланувчи энергия;
7. Яшил бинолар.
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, ҳавонинг ифлосланиши, ўрмонларнинг қисқариши, ерларнинг деградацияга учраши ва иқлим ўзгариши каби экологик муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.