“Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар” миллий танлов ғолиблари тақдирланди

13 декабрь 2023 йил
image

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати билан юртимизда “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлиги фаоллик билан ўтказилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар” миллий танлов ғолиблари тақдирланди. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан эълон қилинган “Инсон ҳуқуқлари ўн кунлиги” доирасида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, миллий танлов жорий йилнинг 1-июнида эълон қилиниб, 15-ноябрига қадар давом этди. Мазкур жараёнда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновацияларни рағбатлантириш орқали аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини яна-да ошириш, ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш масалалари алоҳида эътибор марказида бўлди.

Шунингдек, республикамиз таълим муассасаларида умуммиллий дарс концепцияси асосида 9-10-11-синф ўқувчилари билан очиқ дарслар ташкил этилди.

Ғолиблар ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари ва 1, 2, 3-даражали дипломлар билан тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu