Сўраган эдингиз

11 декабрь 2023 йил
image

Савол: Она тили фани ўқитувчисиман. 27 йилдан буён мактабда дарс бераман, 2027-йилда нафақага чиқишим керак. Ҳозирда малака тоифам олий, сертификатим муддати 2026-йилда тугайди. Шунда мен ҳам 2026-йилда мажбурий аттестацияга жалб этиламанми?
 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021-йилда "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 572-сонли Қарори кучга кирган.

Мазкур Қарор билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандига мувофиқ, жумладан қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар.

Ушбу Низомнинг 7-бандида эса "Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланиши белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиз навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилинасиз ва Сизнинг амалдаги тоифангиз умрбод сақланиб қолинади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu