20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадасида 5 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди
Уларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги масъуллари, мактаб директорлари, ота-оналари ва яқинлари кутиб олишди.
Маълумот учун, 1-10 декабрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган ушбу олимпиадада ўқувчиларимиз 3 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.