Уларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби масъуллари, ота-оналари ва яқинлари кутиб олишди.
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11 синф ўқувчиси Саидазиз Aбдужалилов ҳамда 9 синф ўқувчиси Пахлавон Ғуломовнинг ёмғир сувини йиғиб қайта ишлаб аҳоли эҳтиёжи учун фойдаланиш бўйича лойиҳаси Европа ҳамда Марказий Осиё давлатларидан танлаб олинган энг яхши 3 та лойиҳадан бири сифатида эътироф этилган эди.