Мактабгача ва мактаб вазирлиги тизимидаги Республика таълим марказининг “Филология фани бўйича Илмий-методик кенгаш”ининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда умумтаълим мактабларининг таълим қардош ва рус тилларида олиб бориладиган мактаблар учун Миллий ўқув дастури асосида такомиллаштирилган она тили, адабиёт фанларига доир ўқув дастурлари муҳокама этилди.
Кенгаш йиғилишида ушбу ўқув дастурларининг афзалликлари, кутилаётган натижалар ва киритилган янгиликлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари томонидан ўқув дастурларида фан мазмунини янада мукаммалаштириш ва ўқувчиларда 21 аср кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида мулоҳазалар ўртага ташланди.