Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бир гуруҳ фуқаролар ва ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва 10 декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан эълон қилинган "Инсон ҳуқуқлари ўн кунлиги" доирасида ўтказилди.
Унда 5 та номинация бўйича 16 нафар номзод “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлашга муносиб деб топилди.
Хусусан, инсон ҳуқуқлари тарғиботи бўйича фаолияти учун “Тонг юлдузи” газетаси таҳририяти “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Газета таҳририятини ушбу эътироф билан самимий табриклаймиз!