Сайт тест режимида ишламоқда

"Қувноқ стартлар" спорт мусобақасининг финал босқичи ғолиблари аниқланди

4 декабрь 2023 йил
image

2023 йил 2-3 декабрь кунлари Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида "Қувноқ стартлар" спорт мусобақасининг финал босқичи беллашувлари бўлиб ўтди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур мусобақа юқори кайфият ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Мусобақа якуний натижаларига кўра:

1-ўрин — Тошкент шаҳри;

2-ўрин — Жиззах вилояти;

3-ўрин — Бухоро вилояти жамоалари эгаллади.

Тақдирлаш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, "Ёшлик" ЖТСЖ Марказий кенгаши масъуллари томонидан ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, медал, рамзий кубок ва эсдалик совғалари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu