Сайт тест режимида ишламоқда

“Рақамли авлод IT Fest” ҳафталиги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

2 декабрь 2023 йил
image

“Янги Ўзбекистон” университетида “Microsoft Cоммунитй Cонф 2023 Узбекистан” IT конференцияси доирасида ”Рақамли авлод IT Fest” ҳафталиги ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов сўзга чиқиб, очиб берди. Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ғолибларни самимий табриклаб, эсдалик совғалари топширди.

Рақамли авлод IT ҳафталиги доирасида ҳакатон, DG contest ва Робототехника мусобақалари доимий ўтказилиб келинаётган бўлиб, йилдан-йилга унда иштирок этаётган ёшлар сони ортиб бормоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu