Сайт тест режимида ишламоқда

“Янги Ўзбекистон” университетида “Microsoft Cоммунитй Cонф 2023 Узбекистан” ИТ конференцияси бўлиб ўтмоқда

2 декабрь 2023 йил
image

Конференцияда Microsoft компаниясида кўп йиллар давомида фаолият юритган ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб келаётган хорижлик ва маҳаллий ИТ мутахассислар томонидан маърузалар ҳам ўтказилмоқда.

Жумладан,

Microsoft компанияси ҳамжамият яратувчиси Мартин Татар - Microsoft ҳамжамияти лидер дастурлари мавзусида;

Беш йил давомида Microsoftда Муҳандислик менежери сифатида ишлаган Ҳассан Ҳабиб – Тизим дизайни ва архитектурасида замонавий нақшлар мавзуси;

Microsoftда Дастурлаш муҳандиси Влад Тен – “Тошкентдан Microsoftгача бўлган даврга саёҳат” мавзусидаги маърузалар қилишмоқда.

Йиғилганлар ИТ соҳасига доир янги билимлар олиш, ўзаро нетворкингни кучайтириш ва Microsoft компанияларидаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш имкониятларига эга бўлишмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu