ҲУРМАТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР, ЖАҲОННИНГ ЕТАКЧИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ ОЛИШГА ВА АМАЛИЁТ ЎТАШГА ШОШИЛИНГ!

11 февраль 2021 йил
image

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган ривожланган мамлакатларда таълим олиш бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар қабулига оз фурсат қолди!

Сизда қуйидаги йўналишларда математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича хорижда таълим олиш имконияти бор:

 Магистратура ва докторантура;

 Стажировка ўташ;

 Малака ошириш.

Бу йилги танловда халқ таълими тизими учун 60 та квота ажратилган.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни жамғарманинг расмий сайти орқали (eyuf.uz) онлайн топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 20 февралига қадар қабул қилинади.

Сиз ҳам хорижда таълим олиш имкониятига эгасиз, бундай имкониятни қўлдан бой берманг!

Танлов йўналишлари ва ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида қуйида батафсил танишиб олишингиз мумкин.

️Батафсил маълумот учун телефонлар: 998 71 203-00-49

Жамғарма стипендия танловларида иштирок этиш учун номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар рўйхати дастурга юкланади.

Хорижда докторантурада таълим олиш учун:

1. Тегишли намунадаги маълумотнома-объективка (анкета);

2. Танлов комиссияси раиси номига таълим олиш дастури ва танлов йўналиши кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги ариза;

3. 3,5 см. х 4,5 см. ҳажмдаги фотосурат;

4. Паспорт ёки “ID карта нусхаси;

5. Меҳнат дафтарчаси нусхаси (меҳнат стажи бўлганда;

6. ОТМни тугатганлигини, шунингдек, илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори.), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси;

7. Дипломнинг иловаси нусхаси;

8. Номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда эълон қилинган мақолалари рўйхати ва уларнинг электрон вариантлари;

9. Режалаштирилаётган илмий тадқиқот мақсадлари, усуллари ва натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари тўғрисидаги эссе (ёзма иш);

10. Номзоднинг ҳужжатлар тақдим қилиш бўйича рўйхат (чек-лист).

Хорижда магистратурада таълим олиш учун:

1. Тегишли намунадаги маълумотнома-объективка (анкета);

2. Танлов комиссияси раиси номига таълим олиш дастури ва танлов йўналиши кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги ариза;

3. 3,5 см. х 4,5 см. ҳажмдаги фотосурат;

4. Паспорт ёки “ID карта нусхаси;

5. Меҳнат дафтарчаси нусхаси (меҳнат стажи бўлганда;

6. ОТМни тугатганлигини, шунингдек, илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори.), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси;

7. Дипломнинг иловаси нусхаси;

8. Режалаштирилаётган илмий тадқиқот мақсадлари, усуллари ва натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари тўғрисидаги эссе (ёзма иш);

9. Номзоднинг ҳужжатлар тақдим қилиш бўйича рўйхат (чек-лист).

Хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ учун:

1. Тегишли намунадаги маълумотнома-объективка (анкета);

2. Танлов комиссияси раиси номига таълим олиш дастури ва танлов йўналиши кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги ариза;

3. 3,5 см. х 4,5 см. ҳажмдаги фотосурат;

4. Паспорт ёки “ID карта нусхаси;

5. Меҳнат дафтарчаси нусхаси (меҳнат стажи бўлганда;

6. ОТМни тугатганлиги диплом нусхаси;

7. Малака ошириш ёки стажировка дастури;

8. Номзоднинг ҳужжатлар тақдим қилиш бўйича рўйхат (чек-лист).

Шунингдек, малака ошириш ва стажировка ўташ учун номзодларга қуйидаги намуна асосида ўзларининг дастурларини ишлаб чиқиш тавсия этилади:

Жумладан математика фани ўқитувчилари учун:

matimatika.jpg

Кимё фани ўқитувчилари учун:

kime.jpg

Биология фани ўқитувчилари учун:

biologia.jpg

Докторантура ва магистратурада таълим олиш учун номзодлар қуйидаги намуна асосида ўзларининг режалаштирилаётган илмий тадқиқот мақсадлари, усуллари ва натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари тўғрисидаги эссе (ёзма иш) ёзишлари мумкин. 

.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu