Айни вақтда Наманган шаҳрида Конституциянинг муҳим жиҳатларини ўқувчиларга болалигидан бошлаб ўргатиш мақсадида ташкил этилган “Ҳуқуқий-маърифий билимдон” ижодий кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев иштирок этди.
Давлатобод туманидаги “Янги Зиё маскани”да кўтаринки руҳда ўтаётган мазкур танловда жами 14 та жамоада 98 нафар ўқувчи-ёшлар баҳс олиб бормоқдалар.
Беллашув мобайнида жамоалар тасвирий санъат, иншо, менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим шарти доирасида 25 та тест, ҳуқуқий билимдонлик баҳсида 3 та саволдан иборат билетга жавоб бериш ва саҳна кўриниши каби вазифаларни бажариши кўзда тутилган. Айни пайтда жараёнлар давом этмоқда.