ДИҚҚАТ! “ОБОД МАКТАБ” ЭКОЛОГИК ОНЛАЙН КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

8 апрель 2022 йил
image

Танловнинг асосий мақсади: ўқувчи-ёшлар ўртасида меҳнатсеварлик, экологик маданият, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш, таълим муассасаларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш орқали ўқувчи-ёшларнинг фаоллигини ошириш, улар томонидан амалга оширилаётган креатив ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.

Танловнинг асосий вазифалари: ўқувчиларда табиат ва атроф муҳитга муносабатни ўзгартириш, табиий ижод имкониятларини рўёбга чиқариш, глобал ва миллий экологик муаммоларнинг ечимида ўз шахсий улушини тушуниб етишга кўмаклашиш, ўсиб келаётган ёш авлодларнинг экологик соҳага бўлган қизиқишини ошириш, уларда табиатни асрашда эзгулик, адолатлилик ва масъулият туйғуларини шакллантириш орқали қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат.

Танлов obod maktab телеграм манзили орқали уч босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

Танловда умумтаълим муассасалари 11 апрелдан – 23 апрель кунига қадар юқоридаги телеграм манзилига 5 дақиқагача бўлган битта махсус ижодий ролик юбориши лозим.

Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида жамоатчилик баҳолаши (“Ёқтириш” (лайк) белгисини босиш) натижаларига кўра экологик ойлик давомида энг яхши “Обод мактаб” деб ҳисобланган 14 та (ҳар бир ҳудуддан 1 тадан) таълим муассасасига вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

 

ТАНЛОВ НИЗОМИ БИЛАН ТАНИШИШ

 

Баҳам кўринг:
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
  •  
info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu