Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» мавзусидаги миллий танловни эълон қилган. Аризалар 2023 йил 1 ноябрга қадар қабул қилинишини эълон қилинган эди, иштирокчиларнинг таклифига биноан миллий танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2023 йил 15 ноябрга қадар узайтирилди.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга konkurs2023@nhrc.uz электрон манзилига 2023 йил 15 ноябрдан кечиктирмай жўнатишингиз лозим.
Танлов ғолиблари декабрь ойида – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар.
Манба: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Миллий маркази