Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига асосан республиканинг барча ҳудудлари кесимида намунали мактаблар рейтингини шакллантириш ва эълон қилиб бориш вазифаси белгиланган.
Рейтинг доирасида ҳар ўқув йили якунида умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳолати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мезонлар бўйича баҳоланиб «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилди.
2021-2022-ўқув йили якуни бўйича баҳолаш натижаларига кўра 1526 та мактаб “қизил, 3652 та мактаб «сариқ» ва 4881 та мактаб «яшил» тоифага киритилган.
Ўтган бир йил вақт давомида «қизил» тоифага киритилган умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўрилган зарур чоралар натижасида 2022-2023-ўқув йили якунларига кўра 71 та мактаб «қизил», 3356 та мактаб «сариқ» ва 6425 та мактаб яшил” деб топилган.
Мазкур умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, директор ўринбосарлари, синф раҳбарларнинг вазифаларини аниқ белгилаш ва натижадорликка эришиш мақсадида уларнинг фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди.
Ота-оналар, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда маҳалладаги «еттилик» билан фаол ҳамкорликда мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.