госпитал мактаблар педагоглари учун касбий ривожлантириш амалиёт дастури ташкил этилди

17 октябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан  Россиянинг "УчимЗнаем" госпитал мактаби билан ҳамкорликда госпитал мактаблар педагоглари учун касбий ривожлантириш амалиёт дастури ташкил этилди.

Куннинг биринчи қисмида "Узоқ муддатли даволанаётган болалар учун таълим муҳитини яратиш” ижтимоий лойиҳаси бўйича ҳамкорлик доирасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда икки давлат таълим тизимидаги госпитал мактаблар тажрибаси муҳокама қилинди. 

Шундан сўнг, тадбирнинг амалий машғулотлар қисмига старт берилди. Унда "Меҳрли мактаб" ҳамда унинг Андижон ва Фарғона филиаллари, Низомий номидаги педагогика университети махсус педагогика талабалари - жами 150 нафар иштирокчи қатнашди.

Унда "Тиббий муассасаларда узоқ муддатли даволанишга муҳтож болалар учун асосий умумий таълим ва қўшимча умумий ривожланиш дастурлари бўйича ўқитишни ташкил этишнинг хусусиятлари" мавзусида маъруза ташкил этилди. 

Куннинг иккинчи ярмида эса  “Госпитал мактабида ўқув жараёни иштирокчиларини психологик-педагогик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш хусусиятлари” ва “Ўқув муассасасида дидактик материалларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари: УчимЗнаем тажрибаси мисолида” қўшимча малака ошириш дастури иштирокчиларига сертификатларни топширилди. 

Шунингдек, "Меҳрли мактаб" ва Россиянинг А.И.Герсен педагогика университети филиали ўртасида талабаларнинг амалий машғулотларини ўтказиш тўғрисида меморандум имзоланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu